Икки амалдор ўзбек мантиси ва грузин хинкалисини тайёрлашди

Икки амалдор ўзбек мантиси ва грузин хинкалисини тайёрлашди
БМТнинг Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили ва Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов биргаликда миллий таомлар тайёрлашди.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, UNWTO бош котиби Зураб Пололикашвилининг \"Амирсой\"га ташрифи давомида кулинар беллашув ўтказилди.
Икки амалдор ўзбек мантиси ва грузин хинкалисини тайёрлашди
Унда Пололикашвили ва бош вазир ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов қатнашди. Зураб Пололикашвили грузин, Азиз Абдуҳакимов эса ўзбек миллий таомларини тайёрлаган.
Икки амалдор ўзбек мантиси ва грузин хинкалисини тайёрлашди
Азиз Абдуҳакимов ўзбек миллий таоми манти, Зураб Пололикашвили эса грузин таоми хинкали тайёрлади. Қадриятлари яқин икки миллатнинг таомлари ҳам бир-бирига ўхшайди”, - дея маълум қилди вазирлик матбуот хизмати.

Беллашув якунда дўстлик ғалаба қозонган. Умуман олганда, грузин таомлари ҳам ўзбек миллий таомлари билан ўхшаш. Хинкали ўзбек мантисини эслатувчи таом бўлиб, манти буғда пиширилса, хинкали сувда қайнатиб пиширилади.
Икки амалдор ўзбек мантиси ва грузин хинкалисини тайёрлашди
Эслатиб ўтамиз, UNWTO бош котиби Самарқандда бўлиб ўтган II Ўзбекистон иқтисодий форумида иштирок этиш мақсадида ташриф буюрган эди. \"Амирсой\" тоғ-чанғи курортида Пололикашвили иштирокида \"Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича янги ташаббуслар\" мавзусида муҳокама йиғилиши ўтказилди. У шунингдек, \"Яшил макон\" ташаббуси доирасида дарахт ўтқазиш тадбирида қатнашди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.