Урганчда эр-хотинга тегишли Malibu ва Hongqi машиналари ёниб кетди

Фото: Telegram
Урганч шаҳрида бир нечта машиналар ёниб кетгани акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Хоразм вилояти ФВБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 27 ноябрь куни соат 06:01 ларда Урганч шаҳар Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган автотураргоҳда Боғот туманида яшовчи фуқаро Э.С.га тегишли Malibu автомашинаси мотор қисми, икки олд шинаси, қисман салон қисми ёнган. Шунингдек, унинг турмуш ўртоғи М.Ж га тегишли Hongqi Т55 русумли автомашина буткул ёнган.
Воқеа жойига ёнғин-қутқарувчилар 06:04 да етиб борган ҳамда 06:08 да ёнғин ўчирилган.
Айни пайтда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Урганч шаҳрида бир нечта машиналар ёниб кетгани акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Хоразм вилояти ФВБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 27 ноябрь куни соат 06:01 ларда Урганч шаҳар Ал-Хоразмий кўчасида жойлашган автотураргоҳда Боғот туманида яшовчи фуқаро Э.С.га тегишли Malibu автомашинаси мотор қисми, икки олд шинаси, қисман салон қисми ёнган. Шунингдек, унинг турмуш ўртоғи М.Ж га тегишли Hongqi Т55 русумли автомашина буткул ёнган.
Воқеа жойига ёнғин-қутқарувчилар 06:04 да етиб борган ҳамда 06:08 да ёнғин ўчирилган.
Айни пайтда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













