Ўзбекистон бўйлаб авто-мото саёҳат экспедиция ташкил этилади

Ўзбекистон бўйлаб авто-мото саёҳат экспедиция ташкил этилади

Ўзбекистон бўйлаб 2023 йил давомида авто-мото саёҳат экспедиция ташкил этилади. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Маданият ва туризм вазирлиги, авто-мото туризм ассоциацияси ҳамда Дунё бўйлаб телеканали билан ҳамкорликда мамлакатнинг жозибадор туризм салоҳиятини, ҳудудларнинг тарихи, маданияти, урф-одати ва қадриятларини кенг тарғиб этиш мақсадида 2023 йил давомида Ўзбекистоннинг барча мўжизакор туристик масканлари бўйлаб авто-мото саёҳат экспедиция челленжи бўлиб ўтади.

Челленж доирасида 21 март — Наврўз умумхалқ байрами муносабат билан 19—21 март кунлари Жиззах вилоятининг Зомин, Фориш, Арнасой туманларининг бўйлаб саёҳат экспедицияси ташкил этиш кўзда тутилган.

Қайд этилишича, бундан асосий мақсад — юртдошлар орасида жамоавий ва мустақил равишда саёҳатга чиқишни тарғиб қилиш, туризм маданиятини шакллантириш, ички ва ташқи туризм салоҳиятини ошириш.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.