Саудия Арабистони Фарғона шаҳрида туристик дам олиш маскани барпо этмоқчи

Саудия Арабистони Фарғона шаҳрида туристик дам олиш маскани барпо этмоқчи
Саудия Арабистони Фарғона шаҳрида туристик дам олиш маскани барпо этмоқчи
Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консуллигида саудиялик тадбиркор Бассам ал-Саади билан музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Учрашув чоғида Ўзбекистон сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Бассам ал-Саади мамлакат Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистондаги бизнесини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётганини билдирди.

«Биз ҳамкорларимиз билан Фарғона шаҳрида туристик дам олиш масканини барпо этиш лойиҳаси учун 3 миллион доллар миқдоридаги маблағни киритишни режалаштиряпмиз. Ушбу дам олиш маскани лойиҳасида 5 та катта вилла, 9 дона ўрта ва 15 та кичик виллалар ҳамда савдо маркази ва болалар ўйингоҳи қурилиши назарда тутилмоқда», - деди у.

Учрашув натижасида саудиялик тадбиркор билан мамлакатдаги бошқа лойиҳаларга ҳам инвестиция киритиш имкониятларини ўрганиш бўйича келишиб олинди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.