Бўкада "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" байрам тадбири ўтказилди

Бўкада "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" байрам тадбири ўтказилди

Бўка туманидаги Бўка маҳалла фуқаролар йиғинида мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан \"Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!\" бош ғояси асосида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Бўкада "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" байрам тадбири ўтказилди

Вилоят 4-сектор раҳбари ташаббуси остида ташкил қилинган бу галги  байрам маҳалла аҳлига  ҳар йилгига қараганда янада кўтаринки руҳ, байрамона жўшқин кайфият бағишлади.

Бўкада "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" байрам тадбири ўтказилди

Айтиш керакки, сектор раҳбари кўмагида ”Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” мезонлари асосида Бўка  маҳалласи инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли  бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг  муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилган ишлар аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашда муҳим омил бўлди.

Бўкада "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" байрам тадбири ўтказилди

 Амалга оширилган қурилиш ва бунёдкорлик ишлари натижасида қисқа муддат ичида  маҳалла қиёфаси бутунлай янгича кўриниш касб этиб, обод ва кўркам гўшага айланди.

Бўкада "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" байрам тадбири ўтказилди

Байрам тадбири 4-сектор раҳбарининг сайёр қабули билан бошланди. Қабул жараёнида аҳоли тадбиркорлик, тиббиёт, бандлик, тўлов контракт, кредит расмийлаштириш, ижтимоий ёрдамга оид 12 та йўналишлар бўйича ўзларини қийнаётган муаммолари билан мурожаат қилиб, керакли тавсияларни олдилар. Келиб тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича қонуний йўл-йўриқ кўрсатилди ҳамда  ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бўкада "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" байрам тадбири ўтказилди

Шундан сўнг спорт мусобақаларидан шахмат ва футболга старт берилди. Мусобақада 6 та маҳалла жамоалари ўзаро беллашиб, энг кучлилалари аниқланди. Ғолибларга 4-сектор раҳбарининг кубоги топширилди.

Бўкада "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" байрам тадбири ўтказилди

Байрам тантанаси доирасида маҳаллада етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ҳам ташкил этилди.

Бўкада "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!" байрам тадбири ўтказилди

Тадбирда сўзга чиққанлар йиғилганларни Мустақиллигимизнинг 32 йиллик шодиёнаси билан қутлаб, “Энг обод хонадон»,  “Энг обод кўча» “Маҳалланинг энг фаол фуқароси” номинациялари ғолибларига вилоят солиқ бошқармаси бошлиғининг қимматбаҳо совғалар топширилди.

Шунингдек, йиғилганларга байрам дастурхони ёзилиб концерт дастурлари намойиш этилди.

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ахборот хизмати.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.