"Тошкент-Термиз" йўналишида ҳаракат вақтинча чекланди

\"Тошкент-Термиз\" йўналишидаги барча автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 10 км да жойлашган зовур кўпригининг \"Тошкент-Жиззах\" йўналишидаги қисмида оралиқ қурилма балкаларининг 5 тасида ёриқ вужудга келиб, чўкиш ҳосил бўлган.
Шу муносабат билан \"Тошкент-Термиз\" йўналишидаги барча автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди.

\"Ушбу йўналишдаги автотранспорт воситалари ҳаракати халқаро аҳамиятдаги М-34 \"Тошкент - Душанбе\" автомобиль йўлининг 104-152 километрлари ҳамда А-376 \"Қўқон - Жиззах\" автомобиль йўлининг 219-242 километрлари орқали ташкил қилинди\", - дейилади хабарда.
Айтилишича, барча йўналишларда ЙПХ постлари ташкил қилиниб, ҳаракат хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш чоралари кўрилган. Айни вақтда мазкур кўприкда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













