Энергетика тизими 24 соатлик иш тартибига ўтади

Энергетика тизими 24 соатлик иш тартибига ўтади
Энергетика тизими 1 декабрдан 24 соатлик иш тартибига ўтади. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида бўлиб, энергетика тизимининг қиш мавсумига тайёргарлиги билан яқиндан танишди.
Йил бошида келган аномал совуқдан хулоса қилиб, тизим салоҳияти оширилди. Аввало, ички имкониятлар тўла ишга солиниб, тармоқлар модернизация қилинди. Қолаверса, хорижий шериклар билан ҳамкорликда иш олиб борилди. Муассаса, корхона ва турар жойлардаги долзарб масалалар ўрганилиб, бартараф этилди. Бу ишлар ҳар бир маҳаллагача етиб борди.
\"Рассмотрено
Энергетика тизимининг қишга тайёргарлик ҳолати кўриб чиқилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.