Тошкентда учта хотинига ҳам алимент тўламай юрган эркак қўлга олинди

Тошкентда учта хотинига ҳам алимент тўламай юрган эркак қўлга олинди

Фото: МИБ ахборот хизмати

Тошкент шаҳар Яшнобод туманида уч нафар хотинига фарзандлари таъминоти учун алимент тўламай юрган эркак ушланди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлимида 3 нафар аёллар фойдасига вояга етмаган 3 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб юрган К.С.га нисбатан ижро иши борлиги аниқланган.

Мажбуриятини бажармасдан, алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаган отага нисбатан жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг қарорига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.