Хоразмда кийим-кечак бозори ёниб кетди

Хоразмда кийим-кечак бозори ёниб кетди
Фото: Видеолардан кадрлар
Хоразм вилоятининг Урганч туманида кийим-кечак савдо дўконлари ёниб кетди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, 7 ноябрь куни соат 12:53 да Урганч тумани, “Шерматлар” МФЙ, Гурлан кўчасида жойлашган кийим-кечак савдо дўконларида ёнғин содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:59 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:20 да ўраб олинган ва 13:50 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.