Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди

Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт туманидаги «Хушнуд» маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти, ҳудуддаги ўзгаришлар билан танишди.

Қайд қилинишича, маҳалла 2021 йил ташкил этилган. Бу ердаги 48 та кўп қаватли уй ҳамда 625 та ҳовлида 11 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Болалар боғчаси, спорт мактаби, оилавий поликлиника, хусусий клиника, ишлаб чиқариш корхоналари, дўкон ва маиший хизмат шохобчалари бор. Бу йил 49 та микролойиҳа орқали 116 нафар фуқаро бандлиги таъминланган.
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Давлат раҳбари ушбу шароитларни кўздан кечирди. Маҳалла фаоллари ва кексалар билан суҳбатлашди. Улар сўнгги йилларда Янгиҳаёт тумани жадал ўзгаргани, янги транспорт йўллари ва корхоналар қурилиб, ҳаёт жонланганини айтишди.

Бугун келишимиздан мақсад қабул қилаётган қарорларимиз натижасини, одамлар ҳаётини кўриш. Худди бу тумандагидай, ҳар бир ҳудудни ривожлантириш, одамларга қулайликларни ва иш жойларини кўпайтиришга ҳаракат қилаяпмиз. Шу билан бирга, таълим-тарбияга, маданиятга катта эътибор қаратаяпмиз. Билим ва маънавият мустаҳкам бўлса, иқтисодиёт ҳам яхши ривожланади, деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Президент маҳалладаги 150 ўринли, замонавий шароитлар яратилган хусусий боғча фаолияти билан ҳам танишди. У жорий йилда фойдаланишга топширилган 16 қаватли уйнинг биринчи-иккинчи қаватида жойлашган.
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Мамлакатда муҳим дастурлар айнан маҳаллаларда амалга оширилаётгани, тизимга катта ваколат ва имкониятлар берилаётгани таъкидланди. Бу ишлар улардаги ободлик, аҳоли фаровонлигида ифодасини топаётгани қайд этилди.
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.