Абдусалом Азизовнинг Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади

Абдусалом Азизовнинг Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимидан олинган генерал-лейтенант Абдусалом Азизов фаолиятини қаерда давом эттириши маълум эмас.

Тармоқларда Азизов Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ишга ўтказилгани ҳақидаги хабарни ҳеч бир расмий идора тасдиқламади.

Эслатиб ўтамиз, Азизовнинг ишдан бўшатилиши Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан ўтказилаётган текширувлар билан боғлиқлиги айтилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.