Исроил Ўзбекистон мутахассислари учун тренинглар ташкил этади

Исроил Ўзбекистон мутахассислари учун тренинглар ташкил этади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Мунира Аминова Исроил элчиси Гидеон Лустиг билан учрашув ўтказди.

ТИВ маълумотига кўра, тижорат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, таълим ва инновациялар соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Элчи Исроилнинг ушбу соҳаларда Ўзбекистон мутахассисларига МАШАВ орқали тренинг ва курслар тақдим этишга тайёрлигини маълум қилди. Ушбу ҳамкорлик икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ва мутахассисларнинг касбий малакаларини оширишга ёрдам беради.

Фото: \"Дунё\" АА
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.