Тошкент вилоятида максимал тезлик 80 км/соатга туширилади

Тошкент вилоятида автотранспорт воситалари учун рухсат этилган максимал тезлик 100 км/соатдан 80 км/соатга туширилди, деб nova24.uz хабар берди.
Ҳоким Зойир Мирзаев 17 апрель куни мазкур қарорни имзолади. Унга кўра, аҳоли пунктлари ташқарисида жойлашган 37 та участканинг ҳаракат тезлиги 80 км/соат этиб белгиланди.
Йўл белгилари 5 кун ичида ўрнатилиши белгиланган бўлиб, қарор йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Назорат Тошкент вилояти ЙҲХБ органлари зиммасига юкланди. Қарор дарҳол кучга кирди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ҳоким Зойир Мирзаев 17 апрель куни мазкур қарорни имзолади. Унга кўра, аҳоли пунктлари ташқарисида жойлашган 37 та участканинг ҳаракат тезлиги 80 км/соат этиб белгиланди.
Йўл белгилари 5 кун ичида ўрнатилиши белгиланган бўлиб, қарор йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Назорат Тошкент вилояти ЙҲХБ органлари зиммасига юкланди. Қарор дарҳол кучга кирди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













