1.5 литр олтин, кумуш билан 50 метр ипакка туширилган Қуръон китоби

1.5 литр олтин, кумуш билан 50 метр ипакка туширилган Қуръон китоби
1.5 литр олтин, кумуш билан 50 метр ипакка туширилган Қуръон китоби

1.5 Литр тилла ва кумуш бўёқ ва 50 метр ипак матоси ҳамда 3 йиллик машаққатли меҳнат сарфлаб янги кўринишдаги Қуръон китоби ишланди.

Озарбайжонлик рассом аёл Тунзал Мамедзода юпқа ипак матосига олтин ва кумуш бўёқларда қуръон сураларини кўчирди. Тунзалнинг айтишича унда Истамбулда Мармара Университетида ўқиб юрган чоғларида айнан шундай усулда Қуръон китобини тайёрлаш ғояси туғилган. Қурьон китоби турли услубларда кўчирилган бўлиб, аммо ипак матосига кўчириш илк бора бажарилди, дейди муаллиф.
«Қурьонда ипак келтирилган, шу сабабли уни бу матога битишнинг ёмон ери йўқ деб ўйлайман»- деди Тунзал Анадолу агентлигига берган интервьюсида.
1.5 литр олтин, кумуш билан 50 метр ипакка туширилган Қуръон китоби
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.