Тошкентда тоннелда ёнғин: Gentra машинаси ёниб кетди

Тошкентда тоннелда ёнғин: Gentra машинаси ёниб кетди
26 июн куни Тошкентдаги «Шимолий темир йўл вокзали» қарши томонида жойлашган ер ости тоннелида автомашина ёниб кетди, деб хабар берди Nova24.uz.

Ҳодиса соат 11:29 да содир бўлган. Шаҳар ёнғин-қутқарув қисмига Яшнобод туманидаги тоннелда Gentra автомашинаси ёниб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарув гуруҳлари 11:37 да воқеа жойига етиб борган ва 11:40 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмади.

Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.