Навоийда қиз Malibu-2’да 178 км/соат тезликда ушланди

Навоийда қиз Malibu-2’да 178 км/соат тезликда ушланди
Навоий шаҳрида Malibu-2 автомобилини 178 км/соат тезликда ҳайдаган қиз аниқланди, деб Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

2025 йил 2 июль куни соат 03:00 атрофида Навоий шаҳри кўчаларида Malibu-2 автомобили йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб ҳаракатланган. Ҳайдовчи светофорларнинг тақиқловчи сигналларига эътибор бермасдан, 178 км/соат тезликда ҳаракат қилган.

Тергов ҳаракатлари натижасида маълум бўлишича, рульда бир қиз бўлган ва у шунчаки \"шаҳар бўйлаб юриб кўришни\" хоҳлаганини айтган.

Унга нисбатан маъмурий тартибда тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда профилактика суҳбатлари ўтказилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.