Тошкентда 61 млн сўмлик электрон сигареталар мусодара қилинди

Тошкентда 61 млн сўмлик электрон сигареталар мусодара қилинди
Тошкент шаҳрида акциз маркаларисиз электрон сигареталарни ноқонуний сотиш ҳолати аниқланди, деб UPL.uz хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир чоғида 365 дона “Loco” русумли электрон сигаретани 61 миллион сўмга сотишга уринган шахс қўлга олинди.

Мазкур электрон тамаки маҳсулотларида акциз маркалари мавжуд эмаслиги уларнинг Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний йўллар билан олиб кирилганини тасдиқлайди.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг \"Этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси ёки ишлаб чиқарилиши\" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.