Фермернинг ноқонуний ишлари табиатга 43 млрд сўм зарар келтирди

Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси инспекторлари томонидан Оқдарё туманидаги “М.М.М.Н” фермер хўжалиги фаолияти текширилди.
Текширув давомида фермер хўжалигига тегишли экскаватор ва юк машинаси орқали Қорадарё дарёсидан қум-шагал аралашмаси ноқонуний равишда олиб чиқилгани аниқланди.
Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, ушбу ноқонуний фаолият оқибатида табиатга 43 миллиард 12 миллион 57 минг 536 сўм миқдорида зарар етказилган. Айни пайтда ушбу техника воситалари жарима майдонига олиб кетилди. Ҳолат юзасидан расмий ҳужжатлар Самарқанд вилояти прокуратурасига юборилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













