Қорақалпоғистонда ноқонуний дарахт кесишга жарима белгиланди

Қорақалпоғистонда ноқонуний дарахт кесишга жарима белгиланди

Қорақалпоғистонда ноқонуний дарахт кесишга жарима белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон ҳудудида навбатдаги назорат рейди ўтказилди.

Рейд давомида аниқланишича, Бўзатау тумани аҳолиси О.А. тумандаги ўрмон хўжалиги ерлари ҳудудида ноқонуний равишда 6 та жийда дарахтини кесган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 1-қисмига мувофиқ, фуқаро О.А.га 3 790 400 сўм миқдорида жарима белгиланди.

Шунингдек, табиатга етказилган зарар учун 10 300 000 сўм миқдорида товон пули ундирилиши белгиланди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.