Солиқ ва банк қарздорлигини ўз вақтида тўланг!

Солиқ ва банк қарздорлигини ўз вақтида тўланг!

Янгиқўрғон туманида Мажбурий ижро бюроси ходимлари қарздорликни ундириш бўйича қатъий чоралар кўрмоқда.

Тумандаги бир МЧЖ солиқни ўз вақтида тўламай, қарздорликни \"эртага тўлаймиз\" деб чўзиб юрди. Натижада — қарз миқдори 70 миллион сўмга етиб, жамиятга тегишли бино хатланди.

Шунингдек, Р.Б. исмли фуқаронинг банк қарзини ўз вақтида тўламаслиги туфайли унинг Lacetti автомашинаси ҳам хатланди.

Бундан ташқари, боғдорчилик йўналишидаги 4 та фермер хўжалигининг боғ майдонлари ҳам солиқ қарздорлиги эвазига хатланган.

Солиқ ва банк қарздорлигини ўз вақтида тўлаш нафақат жавобгарликдан сақлайди, балки бизнесингиз барқарор ривожланишига ҳам хизмат қилади.

Шу ўринда эсалатиб ўтмоқчимиз: тўловни кечиктирманг — хатлаш чорасигача етказманг!

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.