Лицей ва коллеж ўқитувчилари имтиҳон топширади

Лицей ва коллеж ўқитувчилари имтиҳон топширади
Ўзбекистон бўйича ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимидаги давлат таълим муассасалари педагог кадрлари учун тест синовлари ўтказилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази Ахборот хизматига таяниб Qalampir.uz хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарори билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 37-бандига асосан, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги давлат таълим муассасалари педагог кадрлари учун 2017 йил 8 апрель куни тест синовлари ўтказилади, дейилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.