Ер ажратиш ваъдаси билан 3 минг доллар олган амалдор ушланди

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида кадастр бўлими раҳбарининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.
Маълум қилинишича, у фуқарога ер майдони ажратиб беришни ваъда қилиб, 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Текширувларга кўра, амалдор фуқарога гўёки маҳалла ҳудудидан ер ажратилгани ҳақида қарор чиқарилганини айтган.
Аслида эса бу маълумот асоссиз бўлиб, фуқаро алдангани аниқланган. Тезкор тадбир давомида бўлим ходими раҳбар топшириғи билан пулни қайтариб бераётган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













