Ислом Каримов номидаги университетда янги қурилма ихтиро қилинди

Ислом Каримов номидаги университетда янги қурилма ихтиро қилинди
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетида буюмларни лазер ёрдамида қиздириб бириктириш учун янги қурилма яратилди.

Университет ходимлари томонидан яратилган қурилма машиналар деталларининг турли ҳажмли моделлари сифатини назорат қилган ҳолда, лазер ёрдамида қиздириб, юқори аниқликдаги ўлчамларда бириктириш имконини беради.

Ихтирочилар – Илҳом Ҳусаинов, Темурбек Усманов, Ким Вячеслав, Ким Валерийга ушбу фойдали модел учун ФАП 01206 рақамли патент топширилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.