Тошкентдаги хонадонлардан бирида йирик ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги хонадонлардан бирида йирик ёнғин содир бўлди
Кеча, 31 июль куни Тошкент шаҳри Шайҳонтоҳур туманида жойлашган хонадонлардан бирида йирик ёнғин содир бўлди.

Мазкур ёнғин акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда эълон қилинди.
Тошкентдаги хонадонлардан бирида йирик ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин хавфсизлиги бошқармасидан хабар беришларича, дастлаб Сузук ота кўчасида жойлашган хонадоннинг том қисмидаги 50 кв.м майдони ёна бошлаган. Олов хонадонга туташ ҳудудда қурилаётган бинонинг томига ҳам ўтиб, яна 30 кв.м майдон ёниб кетган.
Тошкентдаги хонадонлардан бирида йирик ёнғин содир бўлди
Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, унинг сабаблари ўрганилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.