Янгийўл туманида 6 нафар шахснинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди

Янгийўл туманида 6 нафар шахснинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди
6 сентябр куни Тошкент - Термиз автомобил йўлининг 832 км.да НEХИА автомашинаси ҳайдовчиси МАН юк машинаси билан тўқнашув содир қилган. Натижада юк машинаси йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб кетиб, яна иккита НEХИА автомашиналари билан тўқнашган. Бу ҳақда Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайтида хабар берилди.

ЙТҲ натижасида 6 нафар шахс, шу жумладан бир нафар вояга этмаган воқеа жойида вафот этишган. Яна 6 нафар шахс турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага жойлаштирилган.

Воқеа жойида фавқулотда хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ишлади.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.