«Ўзстандарт» 8 тоннали ошга сертификат берди

«Ўзстандарт» 8 тоннали ошга сертификат берди
8 сентябрь, жума куни “Оʻzbegim” Миллий қадриятлар фестивали доирасида Тошкентда дунёдаги энг катта палов тайёрланади. Паловнинг миқдори 8 тоннага яқин бўлиши ва у “Гиннесснинг рекордлар китоби”га киритилиши режалаштирилган.

Айни пайтда рекорд ўрнатишга тайёргарлик давом этмоқда. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги («Ўзстандарт» агентлиги) мутахассислари ўлчов асбобларини барча зарур синовлардан ўтказди ва бу асбобларга 2017 йилнинг 16 августида 1890-рақамли мувофиқлик сертификати берилди. Бу ҳақда агентликнинг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилинди.
«Ўзстандарт» 8 тоннали ошга сертификат берди
Бошқа рекордларда бўлгани сингари, фестивалда Guinness World Records’нинг рекордларни қайд этувчи махсус комиссияси иштирок этиб, рекорд ўрнатиш учун зарур барча мезон ва шартларнинг бажарилишини кузатиб боради. Унинг асосий шартларидан бири овқатнинг оғирлигини қайд этувчи, сертификациядан ўтган тарозиларнинг бўлишидир.

Шундай қилиб, рекорд ўрнатиш учун ҳамма нарса тайёр.

Манба: Uz24.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.