Тошкентда яна бир йўловчи автобусида ёнғин чиқди

Кеча, 10 октябрь куни Тошкентнинг «Чинни бозори» - Қорақамиш 2/4 йўналиши бўйлаб ҳаракатланувчи «Mercedes-Benz Low Floor» русумли 87-автобусда ёнғин чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Ёнғин соат 14:52да автобус Учтепа туманидаги Кўкча Дарвоза кўчасидан ўтаётганда содир бўлган.

Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 15:01да бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида транспорт воситасининг мотор бўлмаси ёниб кетган.
Ҳайдовчи ва йўловчиларга зарар етмаган. Ёнғинга автобуснинг ёқилғи тизимидаги бузилиш сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ёнғин соат 14:52да автобус Учтепа туманидаги Кўкча Дарвоза кўчасидан ўтаётганда содир бўлган.

Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин 15:01да бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида транспорт воситасининг мотор бўлмаси ёниб кетган.
Ҳайдовчи ва йўловчиларга зарар етмаган. Ёнғинга автобуснинг ёқилғи тизимидаги бузилиш сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













