Нима сабабдан Сурхондарёда ҳокимият биноси олдида тадбиркор ўзига ўт қўйди (видео)

Нима сабабдан Сурхондарёда ҳокимият биноси олдида тадбиркор ўзига ўт қўйди (видео)
Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳокимлиги биноси олдида эркак киши ўзига ўт қўйди, деб хабар бермоқда «Repost» нашри.

Маълум бўлишича, тадбиркор кредит ҳисобига қурилган кафе биносининг бузилишга тушганини эшитгач, бир неча ой давомида туман ҳокимлигига тушунтириш беришларини сўраб келган, аммо қабулга кира олмаган. Натижада жорий йил 24 февраль куни у ҳокимият биноси олдида ўзига ўт қўйган.

Бунинг оқибатида у турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан туман шифохонасига ётқизилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.