Мирзиёев Боғистон кўчасидаги янги уйларни бориб кўрди (фото)

Мирзиёев Боғистон кўчасидаги янги уйларни бориб кўрди (фото)
Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Боғистон кўчасидаги уйлар режалаштирилган лойиҳалар изчил амалга оширилаётганига яна бир мисол. Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 21 декабрь куни бу ерга келиб, қурилиш макетлари билан танишган, зарур кўрсатмалар берган эди. Орадан беш ой ўтиб, бу ерда улкан ва замонавий мавзе пайдо бўлди, дея хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.
Мирзиёев Боғистон кўчасидаги янги уйларни бориб кўрди (фото)
9 қаватли 24 та уй бунёд этилиши лойиҳалаштирилган. Ҳозирда 10 та уйда қурилиш якунланиб, ички ва ташқи пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мирзиёев Боғистон кўчасидаги янги уйларни бориб кўрди (фото)
Давлат раҳбарига уйларнинг қурилиш технологияси, сифати ҳақида маълумот берилди.
Мирзиёев Боғистон кўчасидаги янги уйларни бориб кўрди (фото)
Уйлар инновацион усуллар асосида қурилган бўлиб, деворлари қўшимча материаллар билан қопланган. Бу иссиқликни сақлаш, энергияни тежаш имконини беради. Иситиш ва совитиш тизими ҳар бир хонадонда мустақил бошқарилади.
Мирзиёев Боғистон кўчасидаги янги уйларни бориб кўрди (фото)
Президент бу уйларнинг сифати, энергияни тежаши халқимизга маъқуллиги, шу тажриба асосида мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам турар жойларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
Мирзиёев Боғистон кўчасидаги янги уйларни бориб кўрди (фото)
Мирзиёев Боғистон кўчасидаги янги уйларни бориб кўрди (фото)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.