Вазир фидойи ҳамширалар қаршисида таъзимда эканини айтди (фото)

Вазир фидойи ҳамширалар қаршисида таъзимда эканини айтди (фото)
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Пойтахтимиздаги Халқлар дўстлиги санъат саройида 12 май – Халқаро ҳамширалар кунига бағишланган тантанали байрам тадбирида фидойи касб эгаларига яна бир бор эҳтиром кўрсатилди.
Вазир фидойи ҳамширалар қаршисида таъзимда эканини айтди (фото)
Унда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Фарҳод Ханапияев сўзга чиқиб, барча ҳамшираларни Халқаро ҳамширалар куни билан самимий қутлади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бериб ўтди.
Вазир фидойи ҳамширалар қаршисида таъзимда эканини айтди (фото)
– Замонавий тиббиётни ҳамширалар иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Энг илғор технологияларга асосланган амалиётларни ўтказиш жараёнидан тортиб, операциядан кейинги бемор парвариши, лаборатория-диагностика соҳаси, уйма-уй юриб, оиладаги тиббий маданият даражасининг юқори бўлишида патронаж ҳамшираларнинг ўрни беқиёс, – деди Алишер Шадманов.

– Шу ўринда юртимизда уч юз минг нафардан зиёд ўз касбига садоқатли ҳамширалар тиббиётнинг турли бўғинларида самарали фаолият юритиб келаётганини алоҳида таъкидламоқчиман. Ана шундай фидойи, ораста, оқила, бир сўз билан айтганда, олижаноб касб эгалари бўлган ҳамшираларимиз қаршисида ҳамиша таъзимдаман.
Вазир фидойи ҳамширалар қаршисида таъзимда эканини айтди (фото)
Қайд этиш жоизки, бугунги кунгача Тошкент тиббиёт академияси ва тиббиёт институтларининг «Олий ҳамширалик иши» бўлимларида анестезиология ва реанимация, хирургия, акушерлик ва менежмент каби қатор йўналишлар бўйича тўрт ярим минг нафар олий маълумотли бакалавр хамширалар тайёрланди, юзга яқин ҳамширалар магистр даражасига эга.
Вазир фидойи ҳамширалар қаршисида таъзимда эканини айтди (фото)
Улар даволаш-профилактика муассасаларида бош, катта ва етакчи ҳамшира ҳамда тиббиёт институти ва коллежларида ўқитувчи сифатида фаолият юритмоқда. Яна бир эътиборли жиҳати, 18 нафар олий маълумотли ҳамшира тиббиёт соҳасида фалсафа доктори (PhD) илмий унвонига эга бўлди.
Вазир фидойи ҳамширалар қаршисида таъзимда эканини айтди (фото)
Тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида ўтган йил давомида самарали фаолияти билан аҳоли саломатлигини сақлашда муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ фидойи ҳамширалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Вазир фидойи ҳамширалар қаршисида таъзимда эканини айтди (фото)
Эл ардоғидаги санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тантанали байрам тадбирига ўзгача файз киритди.
Вазир фидойи ҳамширалар қаршисида таъзимда эканини айтди (фото)
Вазир фидойи ҳамширалар қаршисида таъзимда эканини айтди (фото)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.