Хонободда ҳарбий қисмнинг 70 йиллиги нишонланди (фото)

Хонободда ҳарбий қисмнинг 70 йиллиги нишонланди (фото)
18 июнь куни Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўшинларига қарашли Қашқардарё вилоятида жойлашган ҳарбий қисм ташкил этилганининг 70 йиллиги муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.
Хонободда ҳарбий қисмнинг 70 йиллиги нишонланди (фото)
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Маросимда Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўшинлари қўмондони генерал-майор Аҳмад Бурхонов, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Зайнобиддин Иминов, Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев, мазкур ҳарбий қисмнинг собиқ ҳарбий хизматчиси Россия Федерациясидан келган меҳмон, захирадаги полковник Валерий Голдишев, захирадаги полковник Александр Харламов бошчилигидаги фахрийлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Хонободда ҳарбий қисмнинг 70 йиллиги нишонланди (фото)
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Хонободда ҳарбий қисмнинг 70 йиллиги нишонланди (фото)
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Тантанали маросимда сўз олганлар мазкур ҳарбий қисм етиштириб берган учувчиларнинг Қуролли Кучларимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, улар яратган мактаб, устоз-шогирдлик анъаналарининг бугунги кунда янги босқичга кўтарилгани, қолаверса Ўзбекистон президенти томонидан ҳарбий учувчиларга кўрсатилган юксак эътиборнинг соҳа вакиллари фаолиятида муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.
Хонободда ҳарбий қисмнинг 70 йиллиги нишонланди (фото)
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Шундан сўнг, армиямизнинг Миг-29, Су-25 каби қирувчи самолётларининг самодаги «рақси» барчани ҳайратлантирди.
Хонободда ҳарбий қисмнинг 70 йиллиги нишонланди (фото)
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини ҳарбий қисм билан таништириш мақсадида маросим дастуридан ўрин олган Қашқадарё қадриятларини намойиш этувчи баддий кўргазмалар ҳамда «очиқ эшиклар куни», айниқса, болажонларда унутилмас таассурот қолдириб, улар қалбида ҳарбий-ватанпарварлик ҳиссини янада жўш урдирди; кўнгилларида келгусида ҳарбий учувчи бўлиш мақсадини пайдо этди.
Хонободда ҳарбий қисмнинг 70 йиллиги нишонланди (фото)
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Шу куни очиқ осмон остида ташкил этилган қирувчи самолётлар макетлари ҳамда ҳарбий учувчи ҳайкали сиймоси акс этган музейнинг очилиш маросими етмиш ҳарбий қисмнинг етмиш йиллик тўйига тўёна бўлди.

Тадбир давомида Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда маҳаллик хушовоз хонандалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага хушнудлик улашди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.