Президент: «Одобнома»га ўхшаган 4 та фан битта фанга айлантирилади

Мактаблардаги «Миллий ғоя», «Одобнома», «Динлар тарихи», «Ватан туйғуси» каби фанлар бирлаштирилиб, ягона «Тарбия» фани жорий қилинади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 23 август куни ўтган йиғилишда айтган.
«Моддий ва маънавий ҳаётни уйғун ривожлантиришимиз керак. Мактаб бу борада асосий бўғин бўлиши лозим. Мактаб таълимини ривожлантириш биз учун буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур», деган давлат раҳбари.
Шунингдек, мактабларга буюк алломалар, давлат ва сиёсат арбоблари, машҳур саркардаларнинг номлари берилади.
Мактаб ҳаёти, фидойи ўқитувчилар ҳақида бадиий ва ҳужжатли фильмлар, спектакль ва видеороликлар яратилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«Моддий ва маънавий ҳаётни уйғун ривожлантиришимиз керак. Мактаб бу борада асосий бўғин бўлиши лозим. Мактаб таълимини ривожлантириш биз учун буюк умуммиллий мақсадга, умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур», деган давлат раҳбари.
Шунингдек, мактабларга буюк алломалар, давлат ва сиёсат арбоблари, машҳур саркардаларнинг номлари берилади.
Мактаб ҳаёти, фидойи ўқитувчилар ҳақида бадиий ва ҳужжатли фильмлар, спектакль ва видеороликлар яратилади.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













