Денов деҳқон бозорида эр-хотин пичоқланди (видео)

Денов тумани деҳқон бозори ҳудудида пичоқбозлик содир этилди. Сурхондарё вилояти патрул-пост хизмати вакили Шарофиддин Шодмоновнинг айтишича, бозор ҳудудидаги бу ҳодиса ППХ ходими томонидан бартараф этилган ва гумондор ИИБ бўлимига олиб келинган. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар берилмоқда.
Шифокор Шерали Қурбоновнинг маълумот беришича, жабрланувчилар тезкор операция қилинган. Ҳозирда иккала жабрдийданинг ҳолати нисбатан яхшиланган.
Жабрланувчи аёлнинг ҳикоясига кўра, айбланувчи улар билан аввалдан таниш бўлган ва ўртада келишмовчилик бўлган. Айбланувчи эр-хотинни қарзни тўламасликда айблаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 25 ва 97-моддасига кўра жиноят иши очилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Шифокор Шерали Қурбоновнинг маълумот беришича, жабрланувчилар тезкор операция қилинган. Ҳозирда иккала жабрдийданинг ҳолати нисбатан яхшиланган.
Жабрланувчи аёлнинг ҳикоясига кўра, айбланувчи улар билан аввалдан таниш бўлган ва ўртада келишмовчилик бўлган. Айбланувчи эр-хотинни қарзни тўламасликда айблаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 25 ва 97-моддасига кўра жиноят иши очилган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













