Тадбиркор нақд пул қабул қилишда онлайн-назорат касса машинасини қўллайди

Тадбиркор нақд пул қабул қилишда онлайн-назорат касса машинасини қўллайди
“Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, нақд пул тушумига эга тадбиркорлар аҳолидан нақд пулни қабул қилишда президентнинг фармони билан тасдиқланган графикда белгиланган муддатга қадар онлайн-назорат касса машиналари ёки виртуал кассадан фойдаланишга ихтиёрий, ушбу муддат тугагач мажбурий равишда ўтадилар (истисно ҳолатлар мавжуд).

Қарор билан, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн-назорат касса машиналари ёки виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Ўзбекистон ҳудудида фақат белгиланган тартибда давлат реестрига киритилган онлайн-НКМ ва виртуал кассалардан фойдаланишга рухсат этилади.

Тадбиркорлар давлат реестрига киритилган онлайн - НКМ ва (ёки) виртуал кассаларни мустақил сотиб олиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш марказларини ихтиёрий танлаш ҳуқуқига эга.

Онлайн-НКМ ва (ёки) виртуал кассалар давлат солиқ хизматлари органларида рўйхатдан ўтказилиши лозим. Рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов ундирилмайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.