Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи Равшан Йўлдошев вафот этди

Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи Равшан Йўлдошев вафот этди
Шоу-бизнес оламида яхши танилган тадбиркор Равшан Йўлдошев 30 март куни вафот этди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Tarona records компанияси таъсисчиси, шоу-бизнесда таниқли бўлган тадбиркор Равшан Йўлдошев 30 март куни кечқурун Тошкентда вафот этди. Унинг юрак хуружидан оламдан ўтгани қайд этилган.

Равшан Йўлдошев 1961 йили 2 апрелда туғилган. Фаолияти давомида Tarona records лейбелини ташкил этиб, санъаткорлар орасида ном қозонганди. Шунингдек, у хонанда Лола Йўлдошеванинг отаси ҳамда хонанда Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи ҳисобланади.

Zamin.uz таҳририяти марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.