Тошкентдан Термизга юк машинасида келган 8 нафар фуқаро карантинга олинди

Тошкентдан Термизга юк машинасида келган 8 нафар фуқаро карантинга олинди
Фото: Сурхондарё ИИБ
Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилоятига юк машинасида келган 8 нафар фуқаро карантинга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё ИИБ ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Жорий йилнинг 3 апрель куни соат 11:30 да Термиз шаҳридаги патрул-постда тўхтатилган юк автомобилида 8 нафар йўловчи борлиги маълум бўлган.

Йўловчиларнинг айтишича, улар Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрига йўл олган Isuzu ҳайдовчиси билан келишиб, 50 минг сўм эвазига манзилига етиб келган.
Тошкентдан Термизга юк машинасида келган 8 нафар фуқаро карантинга олинди
Фото: Сурхондарё ИИБ
Ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси суриштирув ишларини бошлаб юборган. 8 нафар йўловчига нисбатан эса маъмурий баённомалар тузилиб, улар вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига карантинга олинган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.