Қашқадарё ҳокимининг Шаҳрисабзга ташрифи ортидан масъуллар ҳайфсан олди

Қашқадарё ҳокимининг Шаҳрисабзга ташрифи ортидан масъуллар ҳайфсан олди
Фото: Қашқадарё ҳокимлиги
Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаевнинг Шаҳрисабз шаҳрига ташрифи ортидан 10 апрель соат 00:01 дан эътиборан шаҳарга кириш-чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Зоир Мирзаев 9 апрель куни Шаҳрисабз шаҳри ва Яккабоғ туманида бўлган. Ҳоким ташрифи чоғида Амир Темур таваллудининг 684 йиллиги муносабати жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинган.
Қашқадарё ҳокимининг Шаҳрисабзга ташрифи ортидан масъуллар ҳайфсан олди
Фото: Қашқадарё ҳокимлиги
Вилоят ҳокими ташрифи давомида Шаҳрисабз шаҳри ва Яккабоғ туманида карантин қоидаларига қай даражада амал қилинаётгани билан танишган. Ўрганиш жараёнида бир қатор камчиликлар аниқланган.
Қашқадарё ҳокимининг Шаҳрисабзга ташрифи ортидан масъуллар ҳайфсан олди
Фото: Қашқадарё ҳокимлиги
Карантин қоидалари ва санитария чекловларига риоя қилиш юзасидан масъулиятсизлик қилган санитария-эпедимиологик осойишталик марказининг Шаҳрисабз шаҳар ва Яккабоғ тумани бўлими раҳбарлари Фахриддин Жуманов ҳамда Озода Эшқобиловага, шунингдек санитария-эпедимиология назорати инспекцияси Шаҳрисабз шаҳар ва Яккабоғ туман филиали раҳбарлари Қ.Худойқулов ва Ч.Қодировга ҳайфсан берилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.