Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 3та янги модда билан тўлдирилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 3та янги модда билан тўлдирилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 193-4, 193-5, 193-6-моддалар билан тўлдирилади.

Уларга кўра:
193-4-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

193-5-модда. Фуқаролар йиғини қарорини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
Фуқаролар йиғинининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.

193-6-модда. Фуқаролар йиғини ходимлари фаолиятининг кафолатларини бузиш
Фуқаролар йиғини ходимлари фаолиятининг қонун ҳужжатлари билан берилган кафолатларини бузиш - фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
- ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;
- давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди;
- ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.