Шавкат Мирзиёев Сергелидаги 14 йил ижарада юрган оила хонадонида меҳмон бўлди

Шавкат Мирзиёев Сергелидаги 14 йил ижарада юрган оила хонадонида меҳмон бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманида барпо этилган 16 қаватли уйни бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ташқи кўриниши билан ажралиб турган бу иморат замонавий стандартлар асосида зилзилага бардошли қилиб қурилган. Деворларида энергия тежовчи материаллардан фойдаланилган. Интернет тармоғи, видеокузатув ва ёнғин хавфсизлиги ускуналари билан жиҳозланган. Уй 2-3 хонали 80 та хонадондан иборат. Квартиралар кам таъминланган ва муҳтож оилаларга топширилган.
Шавкат Мирзиёев Сергелидаги 14 йил ижарада юрган оила хонадонида меҳмон бўлди
Президент шу уйдаги Шарофиддин ва Шаҳноза Жўрабоевлар хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. Бу оила 14 йилдан бери ижарада яшаб келаётган эди.
Шавкат Мирзиёев Сергелидаги 14 йил ижарада юрган оила хонадонида меҳмон бўлди
Хабарда, шунингдек, охирги уч йилда Сергели туманида жами 19 минг 522 хонадонли 460 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилгани, 26 та намунавий типдаги маҳалла гузарлари бунёд этилгани, болалар боғчалари, мактаблар, поликлиника ва бошқа объектлар қуриш ишлари давом этаётгани қайд қилинган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.