Навоий вилоятида коронавируснинг янги ҳолатлари уч ҳудудда аниқланди

Навоий вилоятида коронавируснинг янги ҳолатлари уч ҳудудда аниқланди
Беморларнинг 3 нафари Навоий шаҳридан бўлиб, Хатирчи ва Кармана туманларидан 1 нафардан фуқаро ҳам инфекцияга чалинган.
Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маълумотларига кўра, Навоий вилояти бўйича коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий рўйхатда 280 нафар эканлиги қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасидан эканлиги маълум қилинган эди.

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу беморларнинг 3 нафари Навоий шаҳридан, Хатирчи ва Кармана туманларидан 1 нафардан инфекцияга чалинган.

Билдирилишича, ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.