Коронавирус пандемияси туғилишни камайтириб юборадими?

Коронавирус пандемияси туғилишни камайтириб юборадими?
Фото: «YouTube»
Инсоният тарихи давомида урушлар, вабо-ўлатлар, очарчилик миллионлаб кишиларнинг ёстиғини қуритган. Ҳар сафар бало-офатлар чекиниши билан туғилишлар сони кескин ошган. Бироқ коронавирус бу тенденцияни бузиши мумкин — «Science» журналидаги илмий мақола шу ҳақда.

«Аниқ прогнозлаш жуда қийин, шунга қарамасдан, юқори тараққий этган мамлакатлар яқин истиқболда шу сценарий бўйича кетиши эҳтимоли бор», — деди илмий иш муаллифларидан бири, ижтимоий-сиёсий фанлар мутахассиси Арнстейн Аассве.

Тараққий этган мамлакатларда оилавий ҳаётни ташкил этишнинг бузилиши ҳамда иқтисодий муаммолар «бола туғилиши» бўйича режанинг кечиктирилишига олиб келади. Туғилишнинг камайиши, ўз-ўзидан, аҳоли сонининг қисқариши ва кексайиши жараёнини тезлатиб юборадики, бу давлат сиёсатида оғир муаммоларни дунёга келтиради.

Аҳоли жон бошига даромадлар паст ва ўртача мамлакатларда ҳам «COVID-19» пандемияси туғилишнинг камайишига олиб келувчи тенденцияларни кучайтириб юбориши мумкин. Бу тенденциялар — иқтисодий ривожланиш, шаҳарлашиш жараёнлари, ишловчи аёлларнинг кўпаяётгани. Мақола муаллифлари пандемия ортидан кўтарилган иқтисодий муаммолар бу тенденцияларга деярли таъсирини ўтказа олмайди деган фикрдалар.

Бу хулосалар илгаритдан шаклланган — пандемиялар доим ортидан беми-бум (туғилишлар кўпайиши)ни бошлаб келади деган тушунчанинг мутлақо аксидир.

Қандай тушуниш мумкин?
Муаллифларда бунга жавоб тайёр: тарихда пандемиялар ортидан туғилишлар кўпайишига оилаларнинг йўқотган фарзандлари ўрнини тўлдиришга интилиши, алал-оқибат, авлодини давом эттириш истаги сабаб бўлган.

Аксарият пандемиялардан фарқли ўлароқ, (муаллифлар мақолада 1918-1919 йиллардаги «испанка» пандемиясини мисол келтиришган) «COVID-19» кексалар учун кўпроқ хавф туғдирмоқда. Болалар ва репродуктив ёшдагилар ўртасида касаллик оқибатида ўлимлар сони нисбатан озлиги, ўз-ўзидан, яқин истиқболда туғилишлар сонини кўпайтирмайди ва «демографик портлаш»га сабаб бўлмайди, дейишмоқда тадқиқотчилар.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.