Қандай ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди?

Қандай ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди?
Ушбу саволга \"Ҳуқуқий ахборот\" канали жавоб берди. Қайд этилишича, қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:
— сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;
— гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспортда етказиб берилган бўлса;
— ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;
— ихтисослаштирилган сўйиш корхонасининг Ф-200 шаклдаги маълумотномаси бўлмаса;
— ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;
— оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;
— хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;
— ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.