Президент Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ташриф буюрди

Президент Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ташриф буюрди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ташриф буюрди
Бу ерда кардиожарроҳлик, трансплантология ва нейро-қон-томир жарроҳлиги бўлимлари учун 75 ўринли янги бино қурилмоқда. Бунинг натижасида мазкур мураккаб йўналишларда замонавий шароит яратилади, ҳам жарроҳлик амалиётлари ўтказиш қамрови ошади.
Президент Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ташриф буюрди
Ушбу бўлимларда йилига қўшимча 3 минг беморга юқори технологик шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишга имконият бўлади. Бу ерда ишлайдиган шифокорлар Австрия, Туркия ва Япониядаги етакчи тиббий илмий марказларда малака ошириб қайтди.
Президент Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ташриф буюрди
Бундан ташқари, интервенцион муолажалар бўлимида ҳар йили қўшимча мингдан зиёд ўткир коронар синдром, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишида юқори даражадаги минимал инвазив диагностика ва даволаш муолажалари ўтказилади.
Президент Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ташриф буюрди
Шунингдек, бинода реанимация бўлими, интенсив даволаш ўринлари, амалиёт бўлимлари, юқори технологик ускуналарга эга ташхислаш бўлими бўлади. Янги иморат 2021 йилда фойдаланишга топширилади.

Президент бўлимлар қурилишини кўздан кечирди. Бу шифохона илмий марказ эканига алоҳида урғу бериб, малакали хизмат қамровини кенгайтириш зарурлигини таъкидлади. Бунинг учун уни бирламчи бўғин билан боғлаш, чет элдан олимларни жалб этиб, жойлардаги шифокорлар билан тажриба алмаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.