132 млн. сўм алимент пуллари уч нафар фарзанднинг моддий таъминоти учун ундириб берилди

132 млн. сўм алимент пуллари уч нафар фарзанднинг моддий таъминоти учун ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими иш юритувида бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 08.07.2010 йилдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор Ш.Алимовдан ундирувчи З.Алимова фойдасига уч нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Аниқланишича, қарздор Ш.Алимовнинг 01.01.2021 йилга қадар алимент қарздорлиги 131.925.000 сўмни ташкил қилган. МИБ туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида алиментчи отадан уч нафар вояга етмаган фарзандлари учун салкам 132 млн. сўм алимент қарзи ундирилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.