Жўнатмалардаги уяли телефонлар манзилга етиб бормади

Жўнатмалардаги уяли телефонлар манзилга етиб бормади
Божхона органлари томонидан халқаро ва курьерлик жўнатмалари орқали юртимизга ноқонуний товар-моддий бойликларни олиб киришга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Бош почтамт” божхона постига хориждан фуқаро Б.А. номига келган почта жўнатмаси ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, жўнатмаларда декларацияда кўрсатилмаган, умумий қиймати 30 миллион сўмлик 20 дона “Redmi 9” маркали уяли телефон аппаратлари борлиги аниқланди. Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.