Сирдарёда катта миқдорда истеъмолга яроқсиз гўшт йўқ қилинди

Фото: ИИВ матбуот хизмати
Сирдарёда ЙПХ постида Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи Ж.С бошқарувидаги «Нексия» русумли автотранспорт воситаси текширилганда ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 329 кг қорамол гўшти борлиги аниқланди.
Ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят «Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази»га олиб келиниб, лаборатория текширувларидан ўтказилганда, истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлди.
Ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг тегишли хулосасига асосан Гулистон тумани «Зарбдор» маҳалласи ҳудудида ёқиш йўли билан йўқ қилинди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Сирдарёда ЙПХ постида Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи Ж.С бошқарувидаги «Нексия» русумли автотранспорт воситаси текширилганда ҳеч қандай ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 329 кг қорамол гўшти борлиги аниқланди.
Ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят «Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази»га олиб келиниб, лаборатория текширувларидан ўтказилганда, истеъмолга яроқсиз эканлиги маълум бўлди.
Ушбу гўшт маҳсулотлари вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг тегишли хулосасига асосан Гулистон тумани «Зарбдор» маҳалласи ҳудудида ёқиш йўли билан йўқ қилинди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













