Фақат эмланган одамларда намоён бўладиган COVID-19 аломати

Фото: «Depositphotos.com»
Британиялик тадқиқотчилар фақат эмланган одамларда учрайдиган коронавирус белгисини аниқладилар. Бу ҳақда Express нашри хабар бермоқда.
COVID-19 тадқиқ этиш ва аломатларини кузатувчи дунёдаги энг йирик дастур ҳисобланган ZOE COVID Symptom Study маълумотларига кўра, эмланган одамларда инфекция тез-тез аксириш орқали намоён бўлади.
Шу боис, эмланган бўлсангиз ва аксириш тезлашганини пайқасангиз, бу аллергия бўлмаслиги эҳтимоли бор.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Британиялик тадқиқотчилар фақат эмланган одамларда учрайдиган коронавирус белгисини аниқладилар. Бу ҳақда Express нашри хабар бермоқда.
COVID-19 тадқиқ этиш ва аломатларини кузатувчи дунёдаги энг йирик дастур ҳисобланган ZOE COVID Symptom Study маълумотларига кўра, эмланган одамларда инфекция тез-тез аксириш орқали намоён бўлади.
«Гарчи COVID-19 билан касалланган кўплаб одамлар аксирса-да, бу 100% аломат ҳисобланмайди. Бу жуда кўп учрайдиган ҳодиса, айниқса, илиқ мавсумда кузатилади», — дея қўшимча қилди тадқиқотчилар.
Шу боис, эмланган бўлсангиз ва аксириш тезлашганини пайқасангиз, бу аллергия бўлмаслиги эҳтимоли бор.
«Aгар эмланган бўлсангиз ва ҳеч қандай сабабсиз аксира бошласангиз, уйда қолишингиз ва COVID-19 га тест топширишингиз зарур. Айниқса, вирусни юқтириш хавфи юқори бўлган одамлар билан яшасангиз ёки улар билан бирга ишласангиз, эътиборли бўлиш талаб этилади», — дея хулоса қилишган тадқиқот муаллифлари.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













