Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги яна бир муҳим эълонини маълум қилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги яна бир муҳим эълонини маълум қилди
Мазкур эълон касб-ҳунар мактабларининг 1—2-босқич ҳамда техникум, коллеж ва академик лицейларнинг 2-босқич ўқувчиларига тааллуқли.

\"Касб-ҳунар мактабларининг 1—2-босқич ҳамда техникум, коллеж ва академик лицейларнинг 2-босқич ўқувчилари диққатига!

Профессионал таълим муассасалари ва академик лицейларда 2021/2022-ўқув йили 6 сентябрдан бошлаб анъанавий таълим шаклида бошланади.

Таълим муассасаларида янги ўқув йилининг илк дарс машғулотлари — «Мустақиллик дарслари» белгиланган методик тавсияларга мувофиқ «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик» шиори остида ташкил этилади.

Эслатма ўрнида, коллеж ва техникумларга 2021/2022-ўқув йили учун онлайн ҳужжат топшириш 10 сентябрга қадар давом этади\" дейилади эълонда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.