Тошкент шаҳрига янги бош имом тайинланди

Тошкент шаҳрига янги бош имом тайинланди
Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ Сайфуддинов Тошкент шаҳри бош имом-хатиби этиб тайинланди.

Раҳматуллоҳ қори август ойида вафот этган Усмонхон Алимовнинг ўрнига сайланган Нуриддин Холиқназаров ўрнига тайинланди.

Раҳматуллоҳ Сайфуддинов иш фаолияти давомида Тошкент шаҳридаги «Хўжа Аламбардор», «Минор» жоме масжидларида имом-хатиб ва шу кунга қадар Тошкент шаҳри Юнусобод тумани бош имом-хатиби ва «Мирза Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.