Шаҳрихонда Nexia 3 каналга тушиб кетди

Шаҳрихонда Nexia 3 каналга тушиб кетди
Фото: ФВВ
ФВВ қутқарувчилари томонидан Шаҳрихонда каналга тушиб кетган автомобил чиқариб олинди.

Ҳодиса, бугун, 28 январ куни тонги соат 04:07 да Андижон вилояти Шаҳрихон тумани «Янги Ваҳим» маҳалласида содир бўлган.
Nexia 3 русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш натижасида «Янги Ваҳим» кўчасидан ўтган каналга тушиб кетган.

Зудлик билан айтилган манзилга туман ёнғин-қутқарув қисми қутқарувчилари етиб борган ва махсус техника ҳамда асбоб-анжомлар ёрдамида автомашина каналдан олиб чиқилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланган ва халок бўлганлар йўқ.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.